Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳрибонлик уйларидаги болаларни оила муҳитида тарбиялаш, билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида жорий қилинган тизим ота-она меҳридан мосуво бўлиб келган мурғак қалблар ҳаётида тамомила янги саҳифа очаётгани қувонарли.
Ана шу тизим самарасида бугун 6 нафар болажонлар ота-она меҳр-муҳаббати билан бир оила даврасида бахтли ҳаётини бошлашди. Термиз туманида фаолиятини бошлаган илк оилавий болалар уйининг очилиш маросимида вилоят, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси вакиллари, масъуллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида меҳмонлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ўз бағрига олган оилага миннатдорчилик билдирилиб, фарзандларнинг ушбу оилада бекаму-кўст, комил инсон бўлиб вояга етишларида эзгу тилаклар билдирилди.Новый семейный дом для детей