Тадбир аввалида юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг ўқувчи ёшлар учун ҳарбий анжом-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, хизмат давомида улардан тўғри фойдаланиш тартиби тушунтирилди.
Бу каби тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш келажакда улар орасида содир бўлиши мумкин бўлган салбий вазиятларнинг олдини олишга ҳам асосий омил сифатида хизмат қилса ажаб эмас.