Нурафшон шаҳрида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида Миллий гвардия ташаббуси билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир доирасида камондан отиш, ҳарбий қурол-аслаҳа ва тоғ тайёргарлиги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди, шунингдек, футбол ва турникда тортилиш бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ушбу фаолиятлар ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотиб, уларнинг спортга ва ҳарбий хизматга бўлган муносабатини янада мустаҳкамлади.
Шунингдек, Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги Чавандозлар мактаби томонидан от спортига қизиқувчи ёшлар учун махсус отда сайр уюштирилди. Бу эса ёшлар учун нафақат маданий-маърифий, балки амалий жиҳатдан ҳам фойдали тажриба бўлди.