Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Болалар омбудсманининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Оилавий болалар уйларига ташрифи.

23.6.2022 1877

Куни кеча Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) А.Юнусова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили-котибиятининг Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори мудири С.Раҳматов ҳамда "Меҳрибонлик" болалар муассасалари билан ишлаш бошқармаси вакили подполковник Б.Аширматова Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган Оилавий болалар уйларига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад болаларнинг яшаш шароити, уларнинг ота-оналари ва бошқа болалар билан муносабатлари, ёзги таътилни қандай ўтказаётганлиги ҳамда бўш вақтларида қандай машғулотлар билан бандлигини ўрганиш. Шу билан бирга, Ота-оналар ва болалар билан бўлган суҳбатда янги оилалардаги муҳит ҳамда болажонларга бўлаётган муносабатлар ўрганилди.
Шу кунгача А.Юнусова бошчилигидаги делегация 5 та хонадонга ташриф буюрди. Булар Хўжайли туманида яшовчи 6 нафар фарзандни ўз бағрига олган Жамшид Ўразбоевич ва Дилноза Ибрагимовна, 5 нафар фарзандни тарбиялаётган Ўразбай Хажабаэвич ва Турсунова Муяссар ҳамда 6 нафар қизни тарбиялаётган Халмурат Султонмуратович ва Гулбаҳор Жумабоэвналар оиласи.
Шунингдек, Болалар омбудсмани ҳам Тахиатош туманида истиқомат қилувчи икки оила: 5 нафар фарзандни тарбиялаган Дилдора Бахтияровна ва Бекзод Муратбаевич ҳамда 7 нафар фарзанд тарбияси билан банд бўлган Аллабай Маркабаевич ва Арзимова Жузумгуллар хонадонида бўлди.
Дўстона муҳитда бўлган суҳбатда соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқарган болажонлар ўз таассуротларини меҳмонларга сўзлаб берди.
Айни пайтда оромгоҳга қадар вақт бор. Болалар фурсатдан фойдаланиб, ўз қўллари билан қўғирчоқлар ясашни, турли мавзуларда расмлар чизишни, шунингдек, чолғу асбобларида куйлар чалиб қўшиқлар куйлашни ўрганмоқда.
Учрашув сўнггида Болалар омбудсмани болаларга бадиий ва ўқув адабиётлари тўпламини совға қилди.
Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида А.Юнусова Тахиатош туманида жойлашган Болалар уйида ҳам бўлиб, у ерда болажонлар учун яратилган шароитларни ўрганди ва тиббиёт ходимлари билан мавжуд бўлган муаммолар ҳамда эҳтиёжлар ҳақида суҳбатлашди.