Тошкентлик Атаевлар оиласи ҳаётидаги муҳим воқеа тавсилотларини Миллий гвардия Ахборот хизматига йўллади: уларнинг фарзанди Ҳумайра Ренессанс телеканали дастурининг бош қаҳрамонига айланди.
Ҳумайра ўз ҳикоясида Меҳрибонлик уйида қай шароитда яшаганини, ота-онаси ҳамда ўз оиласи бўлишини, шунингдек, доим яқинлари даврасида дам олишни орзу қилганини ва ҳозирда бу ниятлари амалга ошганлигини сўзлаб берди.
-"Менга ота-онамнинг бир-бирларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ёқади", дейди у. - Отам онамга ҳар қандай ишда кўмаклашади, чунки онамнинг бир ўзига уй юмушларини қилиш, бола парваришлаш, овқат пишириш, тозалаш қийинчилик туғдириши мумкин. Чунки онам ҳам давлат ишида ишлайди. Отамнинг онамга ёрдам бераётганини кўрсам ич-ичимдан қувонаман. Отам бизга ҳам жуда меҳрибонлар ва биз доим уларнинг ҳимоясида эканлигимизни ҳис қиламиз."
Дастурда Ҳумайра отаси ҳақида қўшиқ куйлади. Бу чиқиш қизалоқнинг дебюти эди ва ишонамизки, порлоқ келажак эгаси катта саҳналарда ҳам мана шундай таъсирли қўшиқлар куйлашда давом этади.