Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Ёшларни юртга садоқат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш мақсадида навбатдаги очиқ эшиклар куни ташкил этилди

14.12.2024 477

Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшларни ватанпарварлик, юртга садоқат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш, ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит-қизнинг муқаддас бурчи эканлигини англатиш, ҳарбийлик нақадар шарафли ва машаққатли касб эканлигини ҳис эттириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида навбатдаги очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Ушбу тадбир ёшларга ҳарбий касбнинг шарафли ва бир вақтнинг ўзида масъулиятли эканлигини яқиндан тушунишга имкон берди.

Тадбир давомида иштирокчилар учун махсус ҳарбий техника ва қурол-яроғлар намойиши уюштирилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг аскарликка хос маҳоратлари кўргазмали чиқишлари томошабинларга тақдим этилди. Бу чиқишлар ёшларда ватан ҳимояси йўлидаги фидойиликка бўлган қизиқишни кучайтирди.

Тадбирнинг яна бир қизиқарли қисми спорт ва маданий тадбирлардан иборат бўлди. Камондан отиш бўйича маҳорат дарси, арқон тортиш, шахмат ва шашка каби беллашувлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.