Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида бўлишди. Иштирокчиларга Миллий гвардия ҳамда Қўриқлаш хизмати фаолияти, махсус техника ва жиҳозлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ҳудудлар хавфсизлиги, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида Миллий гвардия бўлинмаларининг асосий йўналишлари айтиб ўтилди. Тадбир доирасида хизмат отлари вазифалар хусусида маълумотлар берилиб, ёшлар отда сайр қилиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари ўтилиб, ўғил-қизлар мазкур мерганлар спорти ҳақида тушунчаларга эга бўлдилар ҳамда амалий тарзда машғулотларда ўзларини синаб кўрдилар.
Шунингдек, ўғил-қизлар ўртасида стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар уюштирилди.
Ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилингани эса барчага бирдек манзур бўлди.