Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрами муносабати билан Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида Қўриқлаш бошқармасида очиқ эшиклар куни тадбири уюштирилди.
Тадбир аввалида, ёшларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.
Кун тартибига мувофиқ ёшлар, мутахассислар томонидан қўриқлаш хизматида яратилаётган шароитлар, ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Бундан ташқари, ўқувчилар бошқармада яратилган шароитлар, хизмат ҳамда ўқув хоналари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Шундан сўнг, камондан отиш бўйича ташкиллаштирилган машғулотда ўқувчилар ўз маҳоратларини ошириш имконига эга бўлдилар. Тадбир якунида ўқувчилар билан Фарғона давлат музейига саёҳат ташкил этилди.