Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасида 300дан ортиқ ёшлар иштирокида келажак авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида, ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида "Халқ ва армия - бир тану бир жон!" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Тадбир доирасида ёшларга Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар қудрати ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этишда тинчлик ва осойишталик нақадар муҳимлигини етказишга қаратилган давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги чиқишлари ва қурол-аслаҳа кўргазмалари билан ёшларда катта қизиқиш ва таассуротлар қолдирди.