Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Ҳарбий хизматчилар ёш меҳмонларга Миллий гвардия фаолияти, Ватанга садоқат ва хизмат бурчлари ҳақида гапириб беришди, шунингдек қўл жанги маҳоратини ва хизмат итлари билан машғулотлар қандай ўтказилишини намойиш етишди. Тадбир доирасида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, шахсий ҳимоя воситалари кўргазмаси ташкил этилди. Йигитлар ҳарбий кийим ва шахсий ҳимоя воситаларини кийиб кўриш имконига эга бўлдилар ва шартли дарё ёки жарликдан арқонда юриш осонми ёки йўқлигини текширдилар. Кўрган ва эшитган ҳар бир нарса, шубҳасиз, ёш авлод хотирасида узоқ йиллар давомида қолиб, уларда ҳарбийлик касбига бўлган ҳурмат ва қизиқишини янада оширади.
Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш маркази ва Жиззах вилояти мономаркази ҳамкорлигида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Очиқ эшиклар куни якунида эса ёш меҳмонлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилди.