Куни кеча Атаевлар оиласида тарбияланаётган Алексей 15 ёшга тўлди. Ота-онаси ундан туғилган кунни қандай нишонлашни исташини сўраганида, Алексей янги оиласи билан ўзи тарбияланган 22-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказишни хоҳлашини айтди. Ахир, болалар, тарбиячилар ва муассасанинг барча ходимлари Алексей учун оила аъзоларидек бўлиб қолган.
Натижада Атаевлар оиласи Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Мазкур масканда Алексейнинг туғилган кунига ўзгача тайёргарлик ҳозирланган эди.
Ҳамма биргаликда қўшиқлар куйлаб, Алексейга энг яхши тилакларни билдиришди.