Наманган вилоятида бир ой давомида анъанавий 62-халқаро гуллар фестивали ўтказилди. Аминова Сохибахон Исоқовна ва Аминов Илҳомжон Мухторович фарзандларининг мазкур тантанали тадбирни шунчаки ўтказиб юборишига йўл қўймади. Бутун оила Қуштепа туманидан Наманган шаҳрига йўл олди.
Икки юздан ортиқ ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар томонидан ғоят гўзал ва хушбўй гуллар экспозицияси намойиш этилди. Водийнинг энг сўлим гўшаларидан бири Бобур маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар боғи” инсонга жаннатни эслатади.
Қизлар турли гўзалликларга гувоҳ бўлганидан ва мана шундай тадбирда иштирок етишганидан мамнун бўлишди.