Ёш саёҳатчилар дастлаб Нурота шаҳридаги «Чашма» мажмуасида бўлиб, қадимий «Нур» қалъаси тарихи билан танишди. Саёҳат давомида зиёратгоҳга ташриф буюрган ёш йигит-қизларга мамлакатимиз тарихи, тарихий қадамжолар ҳақида сўзлаб берилди.
Шундан сўнг, ёшлар «Деҳибаланд» зиёратгоҳидаги Имом Муҳаммад Ханафия қабристони, сирли ғор, дулдул тоши, туя тоши каби тарихий обидалар ҳамда табиат мўъжизалари билан танишдилар.
– Сирли ва нурли Нурота зиёратгоҳи бизда жуда катта таассурот қолдирди, – дейди Асатуллоевлар оиласи фарзанди Шарипова Сабрина. – Саёҳат давомида бу заминда яшаб ўтган авлиёлар ва тарихий шахслар ҳаёти ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдик, билим ва кўникмаларимизни янада бойитиб олдик.
Тадбир сўнггида, келгусида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам саёҳатлар ташкил қилишга келишиб олинди.