Навбатдаги психологик тренинглар Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси мутахассис-психологлари томонидан Жўраев, Беҳбутов ва Очиловлар хонадонида ўтказилди.
Якка ва гуруҳ тартибдаги суҳбатлар нафақат болалар билан, балки уларнинг ота-оналари билан ҳам бўлиб ўтди. Суҳбат давомида психологлар болалардан қизиқишлари, мақсадлари ҳақида сўради.
Ота-оналар ҳам ўз навбатида, яқинда вояга этган ўсмирларга мустақил ҳаёт сари илк қадамларини қўйишда қандай ёрдам бериш мумкинлиги бўйича тавсиялар олдилар. Шунингдек, ота-оналарга болалар ўз фикрларини билдиришини тақиқлаш мумкин эмаслиги ва тортишувларни жанжал даражасига олиб келмасдан уларни ўртоқлари билан конструктив суҳбат қуришга қандай ўргатиш кераклиги тушунтирилди.