Жорий йилнинг 27 апрель куни Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъуллари томонидан Хўжайли туманидаги оилавий болалар уйларига ташриф буюрди. Ташриф давомида тарбияланаётган болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Шунингдек, уларнинг таълим тарбияси, ўқиш жараёнлари ва ўзларининг бўш вақтларида қизиқишлари бўйича нималар билан банд бўлишлари тўғрисида суҳбатлар ўтказилди. Оилавий болалар уйлари фарзандлари ҳам ўз навбатида ўзларининг вақтларини ажратиб хабар олишга келган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирди.