Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор ўқитувчилари томонидан Фарғона ва Андижон вилоятида ташкил этилган Оилавий болалар уйи тарбиячилари ҳамда уларга бириктирилган мутахассис психологлар иштирокида икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур ўқув курсларни муваффақиятлили тамомлаган тарбиячи ва психологларга сертификат топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров, Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши депутати З.Тўйчиева ва 100 нафар тарбиячи ҳамда бириктирилган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Маросимнинг бадиий қисмида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари томонидан куйланган ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар барча тадбир иштирокчиларига хушкайфият бағишлади.