Хива шаҳар ҳокими ва жамоатчилик вакиллари Оилавий болалар уйига ташриф буюриб, болажонлар ҳолидан хабар олди. Ташриф давомида меҳмонлар болажонлар билан дўстона суҳбатлашди ва ўқиши қандай кетаётгани, бўш вақтларини қандай ўтказишлари, мактабда ва маҳаллада кимлар билан дўст эканликлари ҳақида сўрадилар. Ўғил-қизлар дўстлари, орзу ва интилишлари ҳақида бажонидил сўзлаб берди, шунингдек, улар қай шароитда яшашлари, қаерда ўйнашлари ҳамда дарсхоналарини кўрсатдилар. Шу билан бир қаторда, ота-оналар билан ҳам суҳбат ташкил этилиб, унда ҳоким болалар ва ота-оналарни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигини билдирди. Хайрлашув чоғида меҳмонлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Куннинг иккинчи ярмида оила аъзолари биргаликда марказий шаҳар боғига йўл олди ва у ерда барча маъданий ҳордиқ чиқарди.