Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Вилоят ФВБ билан ҳамкорликда вилоятда ташкил этилган 11 та "Оилавий болалар уйлари" ва SOS Болалар Маҳалласи Урганч филиалига қарашли оилаларнинг қишки мавсумда иситиш тизими, газ билан таъминланганлик даражаси ва электор энергиясидан фойдаланишда қўл бола иситгичлардан фойдаланмаслик ҳамда яшаш шароитлари ўрганилди.
Тадбир давомида аниқланган камчиликлар Хоразм вилояти ФВБ билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ҳозирги кунда "Оилавий болалар уйлари" ҳамда SOS Болалар Маҳалласи Урганч филиалига қарашли оилалар билан алоқа тизими орқали кунлик хабар олиш тизими жорий қилинган.