Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 август кунидаги ПҚ-345-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Хива шаҳрида ташкил этилган оилавий болалар уйларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим билан бандлиги, шунингдек, дарсдан ташқари вақтда спорт ва фан тўгаракларига жалб қилинганлик ҳолатлари ҳамда маданий ва маиший шароитларига алоҳида эътибор қаратилиб, оила раҳбарларига керакли тавсиялар берилди.