Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ташаббуси билан вилоятдаги Оилавий уйларнинг фарзандлари учун навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Мазкур тадбирда вилоятнинг малакали тиббиёт ходимлари иштирок этиб, болалар ва уларнинг ота-оналари саломатлигини батафсил текширдилар. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи, касалликларнинг олдини олиш ҳамда гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича бирламчи тушунчалар берилди.
Тиббий кўрик давомида ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.
Мазкур ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг соғлом ва бахтли вояга етишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.