Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Оилавий болалар уйларига ташриф буюрилиб, ог
ил-қизларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда. Хусусан, куни кеча ҳарбий хизматчилар ва ҳокимият вакиллари Пешку туманида яшовчи Абдуллаевлар хонадонида бўлди.
Ташриф давомида машғулот, ётоқ ҳамда ўйин хоналари кўздан кечирилди. Шунингдек, ота-она ва фарзандлар билан якка ҳамда гуруҳ шаклида суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатнинг бу галги мавзуси болаларнинг ўқиши, маҳалла ва мактабдаги дўстлари билан муносабатлари, бўш вақтларидаги машғулотлари, келажакдаги режалари бўлди.
Бу каби тадбирлар ёш авлоднинг ахлоқий ва психологик ҳолатини, ўқиш жараёни қай даражада ўтаётганини, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ўсмирларнинг тайёргарлик даражасини ўрганишга замин яратмоқда.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: