Касалликларни олдини олиш ва барвақт аниқлаш мақсадида Оилавий уйлар фарзандлари ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилмоқда.
Хусусан, шу кунларда пойтахтимиздаги Оилавий уйлар фарзандлари, шунингдек, 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик давомида болалар билан соғлом турмуш тарзи, ўзини чиниқтириш ва жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, шахсий гигиена қоидалари, ёмон одатларнинг ўсиб бораётган организмга таъсири тушунтирилди.