Ўтмишда ота-боболаримиз жуда қадимги давлатчилик анъаналарига эга бўлган бой маънавият ва моддий ёдгорликларни мерос қолдиришган. Улар чавандозлик, мерганлик ва якка курашнинг усулларини яхши эгаллаган эдилар.
Бугунги кунда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олийжаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Камондан отиш” спорт турини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу маънода, бугунги кунда Миллий гвардия бўлинмалари томонидан мамлакатимизда камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни “Камондан отиш” спорт тури билан мунтазам шуғулланишига кенг шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугун ҳам, ана шундай тадбирларнинг бири Бухоро шаҳридаги 19-ИДУМ спорт ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ҳарбий прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 50 га яқин Оилавий болалар уйи фарзандлари мерганликда ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақа якунида ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғаларига эга бўлдилар. Бу эса ўз-ўзидан қизиқувчиларнинг камондан отиш спорт турига жалб этилишига имкон яратади.