Куни кеча Термиз шаҳридаги Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида, "Оилавий болалар уйи" ўғил-қизлари учун йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўқув машғулот ташкил этилди. Болалар орасида йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳолатларнинг олдини олиш, ёшларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича назарий ва амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган машғулот давомида ИИБ ЙҲХБ мутахассислари томонидан тегишли маълумот ва тушунчалар берилди. Вилоятда содир этилган йўл транспорт ҳодисалари ҳақида видеороликлар намойиш этилиб, ёшларнинг пиёда ҳаракатда ҳам янада ҳушёр бўлишлари зарурлиги тушунтирилди. Амалдаги йўл белгилари, тартиб-қоидалари хусусида маълумотлар берилди. Болажонлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.