Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Оилавий уйлар тарбияланувчилари ҳамиша эътибор марказимизда!

22.8.2024 523

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шахсий хавфсизлик бўлим бошлиғи, тиббиёт хизмати бўлими ходими ҳамда инспектор-психологлар вилоят бўйлаб ташкил этилган оилавий уйларга ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитини ўрганди.
Кун давомида:
Болаларнинг таълим олиши, ўйнаши, дам олиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган шароитлар;
Оилавий уй ташкил этиш тўғрисидаги туман-шаҳар ҳокимларининг қарорлари мавжудлиги;
Болалар ва оила аъзоларининг тиббий кўрик натижалари;
Хонадоннинг санитария қоидаларига амал қилиши;
Болаларнинг таълим олаётган масканлари ҳамда бириктирилган инспектор-психологлар билан ҳамкорлик ўрнатилганлиги;
Ота-оналарнинг иш жойи, лавозими ҳамда ўқув-курсларида ўқиганлик сертификатлари борлиги;
янги ўқув йилига тайёрлиги, мактаб учун зарурий ўқув қуроллари билан таъминланганлиги, мавсумий кийим- кечаклар борлиги;
Болаларга бириктирилган ҳамшира ва врачлар билан ҳамкорлик ўрнатилганлиги;
Истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар сифати ва сақланиш шароити;
Болаларнинг компьютер, телевизор ва тезкор интернет тармоғи билан таъминланганлиги;
Зарурий дори воситалари ҳамда дори қутисининг мавжудлиги текширилди.
Бундан ташқари, болалар билан якка тартибда ва оила даврасида суҳбатлар ўтказилди. Болаларнинг муаммо ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилиб, оиладаги ахлоқий-психологик муҳит ҳамда болалар ва ўсмирларнинг руҳий ҳолати бўйича хулосалар қилинди.
Учрашувлар якунида ота-оналарга маслаҳатлар берилиб, уларга болаларга мустақилликни ўргатиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва умуман, оилада ишончли, дўстона муносабатларни ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди.