Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан Оилавий болалар уйи фарзандларига байрам табриги юборилди.
Мазкур табрик Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ҳарбий хизматчилар ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ўқиб эшиттирилиб, болажонларга топширилди.
Табрикни эшитган болажонлар бу каби шароитларни яратиб берган юртбошимизга, Миллий гвардия қўмондонлигига ва мутасадди раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Табрик якунида болажонларга эсдалик совғалари ва байрам ширинлиги улашилди.