Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 августдаги “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Қарши шаҳарларида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйларига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад ўғил-қизларнинг ўқиш жараёни, бўш вақтларида шуғулланаётган қўшимча машғулотлари ва яшаш шароитларини ўрганиш эди.
Тадбир давомида болалар ва ота-оналар билан якка ҳамда гуруҳ тарзида суҳбат ўтказилди. Суҳбатнинг мавзуси оиладаги муносабат, ахлоқий-психологик муҳит, дўстлар билан мулоқот ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш усуллари бўлди. Болажонлар ҳам ўқиган китоблари, мактабдаги севимли фанлари, уларни қайси касблар ўзига жалб этиши, бўш вақтларини қандай ўтказиши ҳақида фикр ва таассуротларини сўзлаб берди.