Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари Оилавий болалар уйига ташриф буюришда давом этмоқда. Бу галги манзил вилоят маркази – Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйлари бўлди.
Ташриф давомида болаларнинг яшаш шароитлари, таътил режалари ва шуғулланаётган машғулотлари ўрганилди.
Ота-оналар билан бўлган суҳбат давомида мавжуд муаммоларга ойдинлик киритилиб, уларни ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.
Болажонлар ҳам ўз навбатида, орзулари ҳамда мақсадлари ҳақида сўзлаб беришди.
Ташриф сўнгида ташкилотчилар томонидан ёшларга бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.