Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси психолог мутахассислари томонидан Қува ва Қўштепа туманларида истиқомат қилувчи Аминов ва Матмуродовлар оиласи фарзандлари билан психологик ишлар амалга оширилди.
Даставвал, чуқурлаштирилган психодиагностика ишлари амалга оширилиб, натижаларга кўра, болаларда аниқланган ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш, психокоррекцион ва психопрофилактик методлар орқали уларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар ташкиллаштирилди. Шундан сўнг, болажонларнинг хоҳиш истаклари ҳамда уларнинг қизиқишлари ўрганилиб, ота-оналарга бу борада керакли тавсия ва таклифлар берилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад болаларга жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш, ўтиш даврида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ечим топиш, тенгдошлари билан мулоқот қилиш жараёнидаги қийинчиликларни бартараф этиш йўлларини аниқлашдан иборат.