Бухоро вилоятида олийжаноб инсонларнинг ташаббуси билан яна бир "Оилавий болалар уйи" фаолияти йўлга қўйилиб, вилоят ҳудудида уларнинг сони олтитага етди. Шу маънода, болаларнинг тарбиясига яна ҳам масъулиятли бўлиш ҳамда уларнинг келгуси касб танлаши ва илмга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Жамоат хавфсизлиги Университетининг тажрибали психологлари томонидан оилаларга тарбияга берилган болаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш билан бирга, доимий равишда психопрофилактик суҳбатлар ташкил этилмоқда.