Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли Қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоятида янгидан “Оилавий болалар уй”ларини ташкил этган хонадон эгаларига, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ва ҳалқ таълими вазирининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.