Жорий йилнинг 25 август куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ўринбосари вилоятдаги 4 та Оилавий болалар уйига ташриф буюрди
Ташриф давомида ҳар бир хонадонда тарбияланаётган болажонлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги орзу истаклари билан ўртоқлашди ва мактабни битирувчилар қайси олий таълим муассасаларига имтиҳон топширганликлари, эгаллаган баллари, келажакда қайси соҳани танлаганликлари билан қизиқиб, болажонларга касб танлашга оид керакли тавсиялар берди.
Шу билан бир қаторда, масъул ходимлар билан биргаликда ушбу муассасадаги муаммоларни ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда амалда ҳал қилиш юзасидан аниқ чора тадбирлар белгилаб олинди.