Ёзги таътил тугашига жуда оз фурсат қолди ва Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Араловлар оилавий болалар уйи ота-оналари ўз фарзандларини Самарқандга олиб бориш имкониятини қўлдан бой бермасликка қарор қилдилар. Саёҳат олдидан ота-оналар болаларга Самарқанд тарихи, бу қадимий шаҳар нима учун Ўзбекистон дурдонаси деб аталгани ҳақида сўзлаб беришди.
Бу улуғвор шаҳарга биринчи бор ташриф буюрган бўлсада, болажонлар Самарқанд кўчаларида ҳудди қадрдон масканда юргандек ўзларини ҳис қилдилар. Бироқ, энг батафсил ҳикоялар ҳам Самарқанднинг ҳақиқий гўзаллигини таърифлаб беролмайди, дея таъкидлади болалар. Уйга қайтиш чоғида ота-оналар ва болалар ўз таассуротлари билан бўлишдилар ва яна бир бор Самарқандга келиш истагини билдиришди.