Ўқувчи-ёшларнинг қишки таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан "Оилавий болалар уйлари" тарбияланувчилари иштирокида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ўқувчилар икки вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, замонавий иншоотлари, тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар.