Сурхондарё вилояти ўзининг маданияти, қадрияти, бой тарихий мероси ва муқаддас қадомжолари билан кўплаб туристларни ўзига ром этиб келмоқда. Албатта, вилоятда ташқи ва ички туризмни ривожлантиришга, ҳудудга ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ёшларнинг қишки таътил мавсумини мароқли ташкил этиш, воҳадаги мавжуд тарихий обидалар билан яқиндан танишиштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан, "Оилавий болалар уйи" ўғил-қизлари учун навбатдаги саёҳат уюштирилди. Дастлаб ёшлар Шеробод туманида жойлашган Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар, миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган масжид ҳамда замонавий кутубхона уларга катта таассурот қолдирди. Бизгача бой ва маънавий меърос қолдирган алломанинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўғил-қизларга батафсил маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳрида жойлашган Ал Ҳаким ат Термизий мақбарисига ташриф буюрилди. Мутахассислар болажонларга буюк аждодимиз Ал Ҳаким ат Термизийнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилиб, унинг муҳаддис, ҳофиз, имом ва олим бўлганлигини, 400 дан ортиқ қимматли асарлар ёзиб қолдирганлигини айтиб ўтдилар. Кун давомида ташкил этилган саёҳат уларга катта таассурот қолдирди.