Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари бугун оилавий болалар уйлари, васийлик ва ҳомийлик остида вояга етаётган фарзандларга янада эътиборни кучайтирмоқда . Куни кеча Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Aнгор туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйига ташриф буюрди.
Болалар таътил қандай ўтаётгани, оилавий саёҳатларга қаерга борганликлари, мактабга нима сотиб олишни режалаштираётгани, тўгаракларда ўрганганлари ва спортдаги муваффақиятлари, янги дўстлари, севимли китоблари ва фильмлари ҳақида гапириб бердилар.
Ҳарбий хизматчилар ота-оналар билан ҳам суҳбатлашдилар, болаларнинг турмуш шароитини ўрганди, мактабга тайёргарлик қандай кетаётгани, болаларга нималар зарурлиги ҳақида маълумот олди.
Болалар меҳмонлар билан хайрлашиб, уларга соғлиқ, бахт ва тинчлик тилаган ҳолда тез-тез ташриф буюришларини сўрашди.