Бугунги кунда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан болажонлар билан яқиндан ишлаш учун малакали мутахассислар, психологлар фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳеч биримизга сир эмас, албатта. Хусусан, психологларимиз ўзларига бириктирилган Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар билан мунтазам равишда психологик тренинглар ва якка тартибдаги суҳбатларни олиб боришмоқда. Бунга мисол тариқасида, куни кеча масъуллар томонидан Бухоро шаҳридаги Жўраевлар хонадонида амалга оширилган психологик ишларни келтириб ўтишимиз мумкин.
Ўтказилган машғулотда оиладаги маънавий-руҳий муҳитнинг болажонларга таъсири, оилада юзага келадиган муаммоли вазиятларда ота-онанинг қандай йўл тутиши, оилавий муносабатларнинг муқаддас эканлиги, соғлом оила тамойилларига риоя қилишнинг бир қатор омиллари борасида очиқ суҳбат қурилди.
Шу билан бир қаторда, руҳий зўриқишни енгишнинг турли хил кўринишлари психологик тренинг жараёнида амалда кўрсатиб ўтилди.