Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида яшовчи Мардонбек Шоназарович ва Дилфуза Фарҳодовналарнинг оилавий болалар уйи фарзандлари ота-она, опа-сингиллари ва ака-укалар билан саёҳатга чиқишни орзу қилар эдилар. Энди эса, болаларнинг оила, оилавий байрамлар ва саёҳатлар ҳақидаги орзулари ушалгач, саёҳатга тайёргарлик кўришнинг бутун жараёни уларда қувонч уйғотди, шу жумладан, саёҳатнинг ўзи ҳам. Куни кеча ушбу тотув оила Хиванинг тарихий маркази – Ичанқалъа қўрғонига йўл олди. Болалар гидларнинг ҳикояларини қизиқиш билан тингладилар, сақланиб қолган бинолар, бизгача етиб келган очиқ осмон остидаги музей экспонатлари билан қизиқдилар. Ўша куни оила аъзолари “Локомотив” истироҳат боғига ташриф буюриб, мароқли ҳордиқ чиқаришди.