Маълумки, бугунги ёшларни ҳар томонлама пухта билим эгаллаши, замонавий касб-ҳунар сирларини чуқур ўрганиши долзарб аҳамиятга эга. Бу эса иқтисодиёт тармоқларига малакали кадрлар етиштириб берувчи муассасалар олдига ҳам муҳим вазифаларни қўяди. Замонавий касб – хунарга эга ёшлар мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчи ҳисобланади. Зеро, меҳнат бозорига муносиб касб эгаларини тайёрлаш ҳам бугун устувор масала саналади.
Хусусан, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети мутахассислари томонидан ёшларни касб – ҳунарга ўргатиш ва катта ҳаётга муносиб тайёрлаш мақсадида "Оилавий боллар уйи" ва "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари ўртасида "Оилавий ҳаёт кўникмалари" кўрик танлови ўтказилди.
Мазкур танловда жамоалар умумий 5 та: таништирув, ким билимдон, рўзғор ишларида ўзаро ёрдам, ўз-ўзига хизмат ва эркин мавзу шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра Термиз шаҳридаги 1 - сонли оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.
Тадбир якунида иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.