Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ҳамда Китоб туманларида янгитдан ташкил этилган "Оилавий болалар уй"ларида тарбияланаётган 45 нафар ўғил-қизлар лор, стоматолог, эндокринолог, гинеколог, невропатолог ҳамда терапевт шифокорлари томонидан тиббий текширувлар амалга оширилди. Бу каби чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнларининг ташкил этилиши, "Оилавий болалар уй"ларида тарбияланаётган ўғил-қизларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари учун хизмат қилади.