Сурхондарё вилояти Прокуратураси, Миллий гвардия, Ички ишлар, Соғликни сақлаш, Халқ таълими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармалари масъулларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳри ва Денов туманида ташкил этилган “Оилавий болалар уйи”да тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг таълим-тарбияси борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Мазкур тадбир давомида ўғил-қизларнинг ҳолидан хабар олиниб, оилалардаги мавжуд муаммоларини жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бир қаторда, болажонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлиги назоратга олинди.
Ташриф сўнггида ҳомийларнинг турли эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.