Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, Намуна маҳалласи, Бинокор кўчаси 21 уйда жойлашган "Болажонлар хонадоним қувончи" номли "Оилавий болалар уйи"даги тарбияга олинган болаларни яшаш шарт-шароитлари, ота-она, буви-бува ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнини ўрганиш мақсадида ташриф буюрилди.
Ташриф давомида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан ота-онага, фарзандларининг қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиши, тарбияланувчиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.