Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари иштирокида "Соғлом оила жамият таянчи" шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда "Муқаддас ришталар", "Меҳрибон қалб", "Қалб кўзгуси", "Оила болалар бахти", "Мурғак қалблар" ва "Янги умид ва ишонч" номли оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари,ота-оналари ҳамда оила аъзолари иштирок этишди.
Тарбияланувчиларнинг оиладаги муҳитга кўникишлари ва уларни ҳаёт синовларига тайёрлаш мақсадида комиссия аъзолари томонидан беллашув шартлари тузилди. Тадбир давомида иштирокчилар 3та шарт асосида; жамоа билан биргаликда овқат тайёрлаш, камондан отиш, қўл меҳнатлари кўргазмаси ва бадиий чиқиш турлари бўйича ўзаро беллашишди.
Ғолиб бўлган жамоалар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.