Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети мутахассислари томонидан Самарқанд вилоятида жойлашган 1,2 ва 3-сонли Оилавий болалар уйларидаги тарбияга олинган болаларни яшаш шарт-шароитлари, ота-она, буви-бува ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнини ўрганиш мақсадида ташриф буюрилди. Ташриф давомида ўқитувчилар томонидан ота-онага, фарзандларининг қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиши, тарбияланучиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.