Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ўринбосарининг Фармойишига асосан "Оилавий болалар уйлари"нинг ижтимоий фаолияти билан танишиш мақсадида республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Мазкур ишчи гуруҳи томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида ташрифлар амалга оширилган бўлиб, жорий йилнинг 10-14 июн кунларида Бухоро вилоятида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фарзандлар учун хонадонларда яратилган шарт-шароитлар, уларнинг таълим-тарбияси борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ташриф давомида, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни қизиқиши ва қобилятларига қараб тўгаракларга жалб қилиниши, уларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича амалга оширилган педагогик ҳамда психологик ишлар ўрганилди.
Учрашувлар якунида, юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммоларнинг ҳал этилишида Миллий гвардия раҳбариятининг ҳар доим ёрдамга тайёр эканлиги эслатилиб, раҳбариятнинг ташриф қоғозлари топширилди.