Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вакиллари Ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан биргаликда Фарғона шаҳридаги Раҳмоновлар оилавий болалар уйига ташриф буюриб, болалар ва уларнинг ота – оналарини энг қадрли, энг кутилган байрам-Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги билан табрикладилар.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, гвардиячилар мезбонларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттиришди ҳамда уларга соғлиқ ва муваффақиятлар тилаган ҳолда китоблар совға қилишди. Болалар ва ота-оналар юксак эътибордан жуда мамнун бўлишди.