Худди шундай тадбирлардан бири вилоятдаги 5 та оилавий болалар уйларида тарбияланаётган тарбияланувчилар ҳамда саховатпеша оилаларнинг ўз фарзандларини тиббий кўрикдан ўтказиш билан бошланди.
Шунингдек, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун ички туризм доирасида Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳатлар ташкил этилди.
Шу куни, тарбияланувчилар ўртасида Абу Али Ибн Сино номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди ҳамда ушбу тадбирда фаол иштирок этган болаларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбир давомида ташкил этилган байрамона дастурхон эса, йиғилганларга манзур бўлди.