Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси” томонидан Сирдарё вилоятида Оилавий болалар уйи, Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ихтисослашган таълим муассасаси тарбиячилари, тутинган ота-оналар учун ташкил этилган малака ошириш курси тингловчилари ўртасида “ОИТС: ХХI аср вабоси” мавзусида семинар-тренинг ўтказди.
Ушбу семинар-тренингни ўтказишдан асосий мақсад тингловчиларга ОИВ инфекциясининг келиб чиқиши, юқиш йўллари, клиник белгилари, ОИТС босқичлари қандай кўринишларда кечиши, ушбу дард шиддат билан ёйилаётгани оламшумул ижтимоий муаммо тусининг олдини олиш бўйича маълумотлар бериб огоҳликка чорлашдан иборатдир. Тадбир сўнггида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.