14-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар ва Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида болажонлар ўқишдаги муваффақиятлари, қайси тўгарак ва спорт машғулотларига боришлари, ёзги таътилни ўтказиш режалари ҳақида сўзлаб бердилар. Шаҳар ҳокими болаларнинг истак ва мулоҳазаларини диққат билан тинглаб, уларнинг хоҳишларини амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.