Театрга келган томошабин қаҳрамонлар ҳаётида яшаб ўтгандай бўлади, уларнинг ҳис-туйғуларини ҳис қилади ва албатта ўзи учун сабоқ олиб, хулоса чиқариш имкониятига эришади. Шу сабабдан театр - тарбия ва маънавият ўчоғи дейилади.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий-хизматчилари билан бирга Бухоро мусиқий драматик театрига таклиф қилинган Бухоро шаҳридаги оилавий болалар уйлари фарзандлари ўзгача завқ олишди. Актёрлар томошабинлар эътиборига “Чиройлисан муҳаббат” спектаклини намойиш этишди. Комедия жанрида намойиш этилган мазкур спектакль томошабинларга инсонларнинг турли хил сифатларини кўриш билан биргаликда кулиш ва айрим жойларида жиддий фикр қилиш имкониятини берди. Спектакль ниҳоясига етгач томошабинлар театрни атрофдагилар билан муносабат, ҳаётга бўлган назар ҳамда бола тарбиясидаги айрим жабҳаларни ўзгартириш фикри билан тарк этишди.